Дубай амирининг таниши 50 млн евро эвазига озод қилинди

Олам

image

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Африканинг Мали давлатида ўғирлаб кетилган истеъфодаги генерал, Дубай ҳукмрон оиласи вакили Аҳмад бин Махтум бин Жума Ол Махтум 50 млн евро эвазига озод қилинди. Бу ҳақда “Sahara Media” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, у билан бирга яна Эрон фуқароси ҳам озод қилинган. Маълумотларга кўра, гаровдагилар 50 миллион евро товон тўлангач қўйиб юборилган. Маблағни Бирлашган Араб Амирликлари тўлаб берган.

Африка ОАВга кўра, генерал Ал Махтум Мали ҳудудида фермер хўжалигига эга бўлган ва ўша ерда яшаб келган. У ва яна бир БАА фуқароси ҳамда эронлик шахс 22 сентябрь куни Бамако яқинидаги Сананкороба шаҳри атрофида жангарилар томонидан олиб кетилган.

Озод қилиш бўйича музокаралар “Аза вад” халқининг вакиллари – Муҳаммад ал-Махри ва Саййид Аҳмад аз-Зумайли иштирокида олиб борилган. Ўғирлашни “Ал-Қоида”га алоқадор “Жамоат нусратул-ислом вал-муслимин” (ЖНИМ) гуруҳи амалга оширган.

Сўнгги ойлар ичида ЖНИМ ёқилғи ташувчи машиналарга ҳужум қилиб, мамлакатда бензин тақчиллиги, Бамако шаҳрида ёқилғи нархининг беш баравар ошиши ва электр таъминотидаги муаммоларга сабаб бўлган. АҚШ, Италия ва Германия ўз фуқароларига Малини зудлик билан тарк этишни тавсия қилган.

Мутахассисларнинг фикрича, катта миқдордаги товон пуллари гуруҳлар фаолиятини кучайтириб, Мали, Буркина-Фасо ва Нигерда хорижликларни ўғирлаш ҳолатларини янада кўпайтириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Мали Аҳмад бин Махтум бин Жума Ол Махтум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг