Дубай-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар тикланмоқда

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида вазият нисбатан барқарорлашди. Шу сабабли Дубай-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар тикланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаво ҳудуди очилгани муносабати билан Дубай – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар “UzAirways”, “CentrumAir” ва “Qanotsharq” авиакомпаниялари орқали босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, 5–6 март кунлари “UzAirways” рейслари, 6 март куни “CentrumAir” рейси Тошкентга бўш жойлар билан қайтган. 

Шунингдек, сўнгги кунларда “FlyDubai” ва “Air Arabia” авиакомпаниялари орқали чипта олган, аммо рейслари бекор қилинган ёки кечиктирилгани сабабли Дубайда қолиб кетган ўзбекистонликлар:

  • ўз тур-операторлари ёки авиакомпаниялар билан алоқага чиқиб, кунлик амалга оширилаётган рейслар орқали Ўзбекистонга қайтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.
  • Бош консулхона ходимлари фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида туну кун ишлашда давом этмоқда.
  • Вазият юзасидан фақат расмий манбалар орқали тарқатилаётган ахборотларга таяниш, тасдиқланмаган маълумотлар ва турли миш-мишларга ишонмаслик сўралади.

Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб жорий йил 1 мартдан 5 март куни соат 10:00 гача Ўзбекистонга жами 9 361 киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Яқин Шарқ авиақатнов Дубай-Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг