Энди тиғиз вақтда юк машиналарининг Тошкентга кириши чекланади 

Жамият

image

Энди эрталабки ва кечки тиғиз вақтда Тошкент шаҳрига келган юк машиналари шаҳарга кириш нуқталаридаги тўхташ жойларида 3 соат кутиб туради. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов “Менимча” кўрсатувида сўз очди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг “Эркин”, “Шарқ”, “Бектемир”, “Уч қаҳрамон” ва “Турбанов” йўл-патруль хизмати масканларида пойтахт ва унга туташ ҳудудлардан келадиган машиналар учун 5 та автотураргоҳ қуриш лойиҳаси тақдим этилган. Шунингдек, мазкур нуқталарда автовокзал ва кемпинглар ҳам жойлаштирилади. Тақдимотга кўра, баъзи объектлар учун 7,7 гектар, 4,25 гектар ва 8 гектарлик ер майдонлари ажратилади. Энг гавжум пост “Эркин” пости ҳисобланади. Ушбу пост орқали кунига 40-50 минг автомобиль кириб-чиқади.

Азиз Тошпўлатовнинг айтишича, тиғиз пайтларда юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириши чекланади.

“Самарқанддан юки билан чиққан машина 8:00 га тўғри келиб қолса, 3 соат тўхтаб туради. Рухсат берилганидан кейин кириб кетаверади. Шунда вақт тиғиз пайти – эрталабки, кечки пайтларда ҳаракатни чеклаймиз. Қолган пайтларда микроавтобуслар юради”, дейди Азиз Тошпўлатов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида тирбандликларни камайтириш мақсадида Тошкент шаҳрининг кириш ва чиқиш қисмларига ўрнатилган постлар кўчирилиши ҳақида айтган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг билдиришича, бугунги кунда пойтахтга кунига 400 мингдан ортиқ машина кириб келади ва 1 миллиондан ортиқ аҳоли кириб-чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри Азиз Тошпўлатов Эркин пост

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг