Эронда итлар билан сайр қилиш тақиқланди
Олам
−
03 Июнь 2646 1 дақиқа
Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилояти Урмия шаҳрида итлар билан сайр қилиш тақиқланди. Бу ҳақда “Yeni Sabah” хабар берди.
Тақиққа кўра, ушбу уй ҳайвонларини жамоат жойлари, боғлар ва транспортда олиб чиқиш мумкин эмас. Прокуратура тақиқни бузганларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини маълум қилган.
Бироқ бу қарор Эрон ичкарисида катта эътирозларга сабаб бўлмоқда. Ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бундай чораларни “асоссиз ва ҳаддан ташқари чекловчи” деб баҳоламоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам норозиликлар кучайган. Фойдаланувчилар бу қарорни танқид қилиб, “Шаҳарларда жиноятга қарши курашиш ўрнига, ҳайвонларга қарши кураш олиб бориляпти”, дея фикр билдирмоқда.
Маълумот учун, бундай тақиқ Эронда илк бор қўлланилмаяпти. Шунга ўхшаш чора аввал Исфаҳон ва Ҳамадон вилоятларида ҳам кучга кирган.
Live
Барчаси