Эронга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган аёллар ва болалар 400 дан ошди

Олам

image

АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида 400 нафардан ортиқ аёл ва 18 ёшга тўлмаган шахслар қурбон бўлган. Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Ҳалок бўлган аёллар сони – 223 нафар. 18 ёшга тўлмаганлар – 202 нафар, 5 ёшга етмаган болалар эса 12 нафарни ташкил этмоқда”, дейилади хабарда.

Идора маълумотларига кўра, камида 2729 нафар аёл ва 1190 нафар вояга етмаган шахс жароҳатланган. Шунингдек, вазирлик соғлиқни сақлаш соҳасининг 16 нафар ходими ҳалок бўлгани, 32 та тез ёрдам машинаси ҳамда 152 та тиббиёт маркази шикастлангани, 6 таси эса эвакуация қилингани ҳақида хабар берган.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравонийнинг сўзларига кўра, ҳужум қурбонларининг умумий сони 1300 кишидан ошган, бироқ бу маълумотлар 7 мартдан бери янгиланмаган. 10 март ҳолатига кўра, Эронда жароҳатланганлар сони 15 минг кишидан ортиқни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Яқин Шарққа АҚШ денгиз пиёда қўшинларининг 5 минг нафаргача бўлган қўшимча контингентини, шунингдек, бир нечта ҳарбий кемаларни жўнатишни маъқуллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг