Фарғонада Labo’нинг газбаллони портлаб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 18 сентябрь куни Фарғона шаҳрида эҳтиётсизлик оқибатида автомобилга ўрнатилган газбаллон портлаб кетди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.  

Қайд этилишича, соат 12:00 ларда 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Х. Labo русумли автомашинасига газ тўлдириш учун Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида жойлашган АГТКШга кириб, автомашинасидаги “пропан” газ тури учун мўлжалланган баллонга эҳтиётсизлиги оқибатида “метан” газ қуйиб юбориши оқибатида автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Бунинг ортидан Labo автомашинаси техник шикастланган.   

Билдирилишича, ҳодиса туфайли тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берганди. Қолаверса, Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “заправка”да ҳам ёнғин чиққанди. Ёнғин оқибатида KIA Bongo, Damas ва Gentra русумли автомобиллар зарарланган.

Июль ойида эса Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани “Олтин дала” МФЙда жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлган ва бунинг оқибатида 4 киши вафот этганди. Ушбу ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига 100 млн сўмдан компенсация тўлаб берилди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259- (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Айнан шу маҳалладаги яна бир “заправка”да август ойи бошида портлаш бўлди. 8 август куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган автомобилларга мобил ёқилғи қуйиш шохобчасида катта ёнғин содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона газ баллон Labo

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг