Фарғонадаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида юк машинаси ҳамда Lacetti русумли автомобиль тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 июнь куни соат 13:30 ларда Ўзбекистон туманининг “А.Жомий” МФЙ, А.Навоий кўчаси ҳудудидан ўтган Д-098 “Қўқон — Яйпан — Исфара” автомобиль йўлининг 21-километрида 2008 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Н. (аёл) Lacetti русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарши йўналишга чиққан ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1973 йилда туғилган Р.О. бошқарувидаги FAW TIGER русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Н. (аёл) ҳамда автомобилда бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи З.Ш. шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида Damas ва Nexia ўртасида уюштирилган пойгада икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг