Фарғонадаги “заправка”да автобус ва Matiz ёниб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 17 январь куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларидан (АГТКШ) бирида автобус ҳамда Matiz машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 21:58 да шаҳарнинг “Фарғона” МФЙ да жойлашган АГТКШда газ қуйиш учун тўхтаб турган Matiz  русумли автомобили ҳамда унинг ёнида турган автобуснинг орқа салон қисми ёниб зарарланган. 

Воқеа жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 21:59 да етиб бориб, соат 22:00 да ўраб олинган ҳамда соат 22:02 да ёнғин батамом ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида автобус ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Matiz АГТКШ заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг