“Фенербаҳче” президенти наркотик истеъмол қилгани аниқланди

Спорт

image

Туркиянинг “Фенербаҳче” футбол клуби президенти Садеттин Саран оммавий ахборот воситалари ва шоу-бизнес вакиллари иштирокидаги юқори даражадаги гиёҳванд моддалар бўйича тергов доирасида топширган тести ижобий чиқди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар беради.

Манбага кўра, Сараннинг сочларида гиёҳванд моддалар излари топилган, бироқ қонида ҳеч қандай гиёҳванд модда аниқланмаган. Ушбу ҳисобот Истанбул прокуратурасига юборилган.

Бунгача айнан шу тергов доирасида суд “Haberturk” телеканали бош муҳаррири ва машҳур телебошловчи Мехмет Акифа Эрсояни ҳибсга олган. Текширув натижаларига кўра, унинг организмида гиёҳванд моддалар излари аниқланган, бироқ Эрсоя ҳар қандай қонунбузарликни қатъиян рад этган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг октябрь ойидан бери Туркияда кенг кўламли гиёҳванд моддалар савдосига қарши операциялар олиб борилмоқда. Ушбу рейдлар давомида бир нечта актёрлар ва ижтимоий тармоқлардаги машҳур шахслар ҳибсга олинган. Айрим гумонланувчиларнинг қонида ва сочларида гиёҳванд моддалар излари топилган.

Шу билан бирга, мутахассислар айрим ҳолатларда аниқланган моддалар қонуний равишда сотиладиган дори воситалари таркибига киришини ҳам қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садеттин Саран  ушбу тергов доирасида кўрсатма бериш учун судга чақирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия “Фенербаҳче” Садеттин Саран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг