FIDE президенти сайлови Ўзбекистонда ўтказилади

Спорт

image
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ташкилотнинг навбатдаги конгресси ва президентлик сайлови жорий йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ушбу конгресс жорий йилнинг 20-27 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Шу давр мобайнида FIDE президенти сайлови ҳам ўтказилади. Шунингдек, вице-президентлар ва минтақавий раҳбарлар лавозимлари учун ҳам сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

FIDE Бош ассамблеяси эса 26–27 сентябрь кунларига белгиланган. Ташкилотга 2018 йилдан бери Аркадий Дворкович раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг ўринбосари сифатида эса 15-жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Вишванатан Ананд фаолият юритмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15-27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ҳам бўлиб ўтади. Ушбу Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказиладиган шахмат олимпиадаси ҳисобланади.

Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд сайлов FIDE

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг