Флик “Барселона”дан марказий ҳимоячи сотиб олишни талаб қилди
Спорт
−
27 Октябрь 5155 2 дақиқа
“Барселона” бош мураббийи Ҳанси Флик “Эль-Класико” даги мағлубиятдан сўнг клуб раҳбариятидан зудлик билан чап оёқли марказий ҳимоячи сотиб олишни талаб қилган. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Фликнинг асосий мақсади ҳимояда мувозанатни тиклаш ва тўп билан ўйнашда ишончли ўйинчи топиш. Унинг танловида Португалиянинг
“Спортинг” клуби футболчиси Гонсалу Инасиу асосий номзод сифатида кўрилмоқда. 23 ёшли ҳимоячи чап оёқли, ўйинни яхши ўқийди ва юқори прессинг тизимига мос футболчи сифатида эътироф этилган.
“Transfermarkt” маълумотларига кўра, Инасиунинг бозор қиймати 45 миллион евро атрофида бўлиб, у “Спортинг” билан 2027 йилгача амалдаги шартномага эга. “Барселона” бу трансферни ёзга режалаштирган, бироқ Фликнинг қароридан сўнг бу трансфер қишда амалга ошириш эҳтимоли кўриб чиқилмоқда.
Флик ички йиғилишларда президент Жоан Лапорта ва спорт директори Декуга “мудофаани тезроқ мустаҳкамлаш керак” деган фикрни билдирган. Португалия ОАВ хабарига кўра, Деко Инасиуни клуб учун “устувор мақсад” деб атаган. Шу билан бирга, “Барселона” Ла Лига томонидан қўйилган молиявий чекловлар сабабли трансферни амалга оширишда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Клуб айрим футболчиларни сотиш ёки маошни қисқартириш орқали янги ўйинчига жой очишни режалаштирган.
Маълумот учун, “Барселона” жорий мавсумда 13 та ўйин ўтказган бўлса, 16 маротаба ўз дарвозасидан топ олиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” жамоаси бу позицияни ёпиш учун германиялик Нико Шлоттербекни кузатиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси