Фолькер Тюрк ҳукуматларни ўлим жазосидан воз кечишга чақирди

Олам

image

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари идораси Олий комиссари Фолькер Тюрк 2025 йилда ўлим жазоси мутлақ ноўрин эканини айтиб, бу жазони қўллаётган мамлакатларни жазони бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда идоранинг матбуот хизмати хабар берди.

БМТ вакилининг сўзларига кўра, ўлим жазоси инсон қадр-қимматини поймол, жамиятни эса шафқатсиз қилади ва адолат тизимини бузади. Ўлим жазоси жиноятни олдини олиш воситаси сифатида самарасизлигини исботлаган. Жамиятни ҳимоя қилишнинг асосий йўли қатл қилиш эмас, кучли институтлар ва жавобгарликдан иборатдир.

Шунингдек, Фолькер Тюрк дунёда ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбуслар сони ортиб бораётганини таъкидлаб, барча ҳукуматларни расмий мораторийлар жорий этишга, ўлим жазосини бошқа жазога ўзгартиришга, қатлга ҳукм қилиниши мумкин бўлган жиноятлар сонини камайтириш чораларини кўришга чақирган.

“Дунё мамлакатларининг учдан икки қисми ўлим жазосини расман бекор қилган. 30 га яқин давлат қатл жазосини қўллашда давом этмоқда. 40 дан ортиқ мамлакат ўлим жазосини амалда бекор қилган бўлса-да, лекин улар буни қонуний равишда мустаҳкамламади”, дейди БМТ вакили

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатда ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ Инсон ҳуқуқлари Фолькер Тюрк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг