Фожиали ўлим: Эпштейн файлларида қозоғистонлик қизнинг исми бор

Олам

image
SEX TRAFFICKING ёхуд Ўзбекистонлик қиз ортидан “Гуноҳлар ороли”га йўл north_east

SEX TRAFFICKING ёхуд Ўзбекистонлик қиз ортидан “Гуноҳлар ороли”га йўл

Америкалик молиячи ва йирик жинсий жиноятлар марказидаги шахс Жеффри Эпштейн ўз ҳамкасблари билан қозоғистонлик топ-модель Руслана Коршунованинг ҳаётини ва 2008 йилда унинг Манхэттенда фожиавий вафот этганини муҳокама қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда РИА Новости нашри ёзди.

Руслана Коршунова қозоғистонлик модель бўлиб, узун тилларанг сочлари учун “рус Рапунзели” деб номланган. Унинг карьерасининг чўққиси 2008 йилга тўғри келган ва шу йили у Ғарбнинг етакчи брендлари рекламаларида иштирок этган. 

Коршунова 2008 йил ёзда, 21 ёшини тўлдиришидан 4 кун аввал Манхэттендаги уйнинг тўққизинчи қаватидан тушиб кетган. Унинг вафотига турли таҳминлар билдирилган, аммо ҳеч кимга расмий айблов қўйилмаган.  

Айрим оммавий ахборот воситалари Коршунованинг шахсий ҳаёти мураккаб эканлиги ва секталар билан боғлиқлиги ҳақида ёзган. Шунингдек, Ғарб оммавий ахборот воситалари Коршунова 18 ёшида “Эпштейн ороли”га борганини аниқлаган.

Эпштейн ҳужжатларида Коршунованинг исми биринчи марта 2009 йил декабрь ойида пайдо бўлган. Унинг ҳамкори Рамси Элкхоли Эпштейнга бир неча моделлар, шу жумладан, Регина номли аёл билан учрашишни таклиф қилган. Элкхоли Регинанинг севгилиси борлигини, шу сабабли у учрашувга ёлғиз келмаслигини, шунга қараб учрашув зарурлигини баҳолаш кераклигини қайд этган.

“Регинанинг севгилиси аввал Руслана (Коршунова)нинг собиқ йигити бўлган. Мен уни Руслана вафот этганида танидим, у ҳамиша ёнида бўлиб, полицияга борди, ёрдам таклиф қилди, онасига тасалли берди”, деб ёзган Элкхоли.

Кейинчалик Элкхоли йигит ҳақида салбий фикр билдирган. 2011 йил 1 январдаги хатда у Эпштейнга йигит Регинани одамларнинг кўз ўнгида уриб ташлангани, телефони ўғирлангани ва шунингдек, Регинани наркотик моддалар истеъмол қилаётганини полицияга хабар қилиш билан таҳдид қилганини билдирган.

“Бу Руслана (Коршунова)ни уриб ташлаган йигит эмасми?”, деб сўраган Эпштейн. 

Элкхоли буни тасдиқлаган.

Бир неча кундан сўнг, 2011 йил 10 январда Элкхоли Регинага модел агент сифатида ҳамкорлик қилмаслигини билдирган, чунки у Коршунова каби фожиавий ҳолатга дуч келиши мумкинлигидан хавотирланган.

“Бизнинг ишончли ҳамкорлигимизни тўхтатиш, менинг фикримча, Руслана Коршунова вафоти билан боғлиқ фожиавий ҳолатларни охир-оқибат ҳал қилиш, деб қаралиши мумкин. Чунки Регина наркотиклар истеъмол қилаётгани ва Марк Камински билан муносабатларида қийноқларга дуч келиши ҳақида кўп хабарлар бор, мен яна бир фожиавий ҳолат юзага келиши мумкинлигини кўряпман”, деб ёзган Элкхоли.

Коршунованинг вафоти сабаблари ҳақида Эпштейн ўзининг 2010 йилда исми бекитиб қўйилган шахсга ёзган хатларида ҳам фикр билдирган. 

“Руслана асосан ўзининг йигитларининг айби туфайли вафот этган”, деган Эпштейн.

Маълумот ўрнида, Рамси Элкхоли нью-йорклик машҳур антрополог, тадбиркор, мусиқачи ва ёзувчи, “Monotronic” мусиқий гуруҳи асосчиси ва Эпштейн билан моделларни кастинг қилишда “ҳамкор” бўлган. Эпштейн файларида Элкхоли 2203 марта тилга олинган, улар Эпштейн билан модель агентликлари, мода журналлари сотиб олиш ва гўзаллик танловларини ташкил қилиш имкониятларини муҳокама қилган. Уларнинг мақсади шунда эдики, бу орқали камбағал ва амбицияли қизлар билан танишиш ва уларни модель визаси орқали АҚШга қонуний олиб келиш имконияти яратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жеффри Эпштейн иши бўйича навбатдаги ҳужжатлар эълон қилингани, унда Қозоғистоннинг Давлат хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Карим Масимов ҳамда Миллий банк собиқ раҳбари Қайрат Келимбетовнинг исмлари ҳам борлиги айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жеффри Эпштейн Руслана Коршунова қозоғистонлик қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг