Францияда ихтиёрий ҳарбий хизмат жорий этилади
Олам
−
27 Ноябрь 1267 1 дақиқа
Францияда ихтиёрий ҳарбий хизмат жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 27 ноябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон эълон қилди.
Аввалроқ тақдим этилган режага кўра, ихтиёрий хизматга борганлар 10 ой хизмат қилади ва бунинг учун ҳақ олади. Макроннинг айтишича, ихтиёрий хизматга борганларнинг Украинадаги жанговар ҳаракатлар ҳудудига юборилиш хавфи йўқ.
“Гап мутлақо бунда эмас”, дейди Франция Президенти.
Маълумотларга кўра, биринчи йилда ихтиёрий ҳарбий хизматга 2000 дан 3000 гача одам жалб қилиниши, вақт ўтиши билан бу рақам йилига 50 минг нафарга етказилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Францияда 1997 йилгача мажбурий ҳарбий хизмат мавжуд бўлган. 2001 йилгача муқобил фуқаролик хизматини ҳам ўташ мумкин эди. Кейинги йилларда Франция Қуролли кучлари профессионал ҳарбийлардан иборат бўлиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дания фуқароси бўлган аёллар ҳарбий рўйхатда туриши ва зарурат туғилганда муддатли ҳарбий хизматни ўташи шарт бўлган тартиб кучга кирганди. Янги тартибга кўра, ҳарбий хизматга чақиришда, аввало, ҳар икки жинс вакиллари бўлган кўнгиллиларга устуворлик берилади. Қолган ўринлар эса махсус “лотерея” асосида, жумладан, аёллар иштирокида тақсимланади.
Live
Барчаси