Фуқаролик олиб беришни ваъда қилган ҳокимлик мансабдори ушланди
3-саҳифа
−
29 Июль 5597 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлиги Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари 1200 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқаролик паспортини расмийлаштириш ҳамда доимий рўйхатга қўйдириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Қашқадарё вилоятида кузатилган қонунбузилиш ҳолатида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси ўз иш юритувида бўлган, жавобгар фуқаронинг қарийб 70 млн сўмлик қарздорлигини ундириш учун унинг автотранспорт воситасига қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида давлат ижрочиси талаб қилинган пул маблағини Қарши туманидаги фермер хўжалик раҳбари воситачилигида пора сифатида олган вақтида ушланган.
Билдиришича, ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси 10 минг доллар, МЧЖ раҳбари эса 4400 доллар пора билан ушлангани хабар қилинган эди.
Live
Барчаси