Ғазо Исроил ҳужумидан қанча зарар кўргани айтилди

Олам

image

Сўнгги икки йил ичида Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган ҳарбий амалиётлари оқибатида 70 миллиард доллар миқдорида моддий зарар етказилган. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизматига таяниб, “Anadolu” агентлиги хабар берди. 

Расмийларга кўра, Ғазонинг 365 квадрат километр майдонининг 80 фоизидан ортиғи Исроил томонидан эгаллаб олинган ва доимий ҳужумлар остида қолмоқда. Шу вақт ичида Ғазо инфратузилмасининг 90 фоизи вайрон қилинган.

Икки йиллик уруш давомида минглаб фаластинликлар мажбуран яшаб турган жойларидан кўчирилган, уларнинг аксарияти ҳозирда 73 квадрат километр майдонда яшашга мажбур бўлмоқда. БМТ бу шароитларни инсонпарварлик тамойилларига зид деб баҳоламоқда.

Исроилнинг тинимсиз ҳужумлари Ғазодаги тиббиёт тизимига жуда катта зарар етказиб, уни издан чиқариб юбoрган. Ҳудуд Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан буён 1 701 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

Хусусан, ҳалок бўлганлар орасида 157 нафар шифокор, 366 нафар ҳамшира, 103 нафар фармацевт, 254 нафар тиббий ёрдамчи ва 611 нафар бошқа тиббиёт ходимлари бор.

Бундан ташқари, 362 нафар тиббиёт ходими Исроил томонидан ҳибсга олинган ёки бедарак йўқолган. Ҳибсдагилар орасида 88 нафар шифокор ва 132 нафар ҳамшира бор. Ғазо ҳукумати вакилларининг айтишича, бу ҳолат нафақат тиббиёт тизимини издан чиқарган, балки минглаб бемор ва ярадорларга ёрдам кўрсатишни деярли имконсиз қилиб қўйган. Дори-дармон танқислиги, тиббий ускуналарнинг йўқлиги ва шифохоналарга тўғридан тўғри ҳужумлар Ғазодаги соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ ишдан чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланганди. Бу босқич ўт очишни тўхтатиш, гаровдагиларни озод қилиш ва Исроил қўшинларини қисман олиб чиқишни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС моддий зарар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг