Германиядаги аэропорт дрон туфайли ишини тўхтатди

Олам

image

Германиянинг Ганновер шаҳридаги аэропортнинг фаолияти унга яқин ҳудудда дрон аниқлангани сабабли тўхтатилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Маълумотларга кўра, кеча, 5 ноябрь куни кечқурун аэропорт фаолияти маҳаллий вақт билан соат 22:00 да 45 дақиқага тўхтатилган. Полициянинг хабар беришича, дрон қўнишга яқинлашаётган самолёт учувчилари томонидан пайқаб қолинган, дастлабки маълумотларга кўра, у яқин атрофдаги саноат ҳудуди устидан учган.

Оқибатда учта самолётни бошқа аэропортларга йўналтиришга тўғри келган. Масалан, Франкфурт–Майн маршрутини бажараётган лайнер 152 км узоқликдаги Гамбургга йўналтирилган. Қолган самолётлар ҳам учиш ва қўнишларда кечикишларга дуч келган.

Сўнгги ҳафталарда Германиядаги йирик аэропортлар ва муҳим объектлар устида бир неча бор дронлар аниқланган. Хусусан, улар Франкфурт–Майндаги энг йирик аэропорт ва Мюнхендаги иккинчи йирик аэропорт ишида узилишларга сабаб бўлган. Мюнхен осмонида парвоз қилган аппаратлар ҳарбий разведка дронлари бўлгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. 

Сўнгги кунларда Берлин аэропортлари устида ҳам дронлар аниқланган. 31 октябрь куни бу ерда фаолият деярли икки соатга тўхтаган. 2 ноябрь куни Бремен аэропорти ҳам тахминан бир соат нормал ишлай олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бельгия шимоли-ширқидаги Пер шаҳридаги НАТОнинг Клайне-Брогель авиация базаси устида икки марта номаълум дронлар аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Гамбург Ганновер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг