Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Сити” раҳбарияти ва бош мураббий Пеп Гвардиола мавсум охиридан кейин ҳамкорликни давом эттириш ёки йўқлигини ҳал қилиш мақсадида муҳим учрашув ўтказади. Бу ҳақда “Topskills Sports” хабар берди.

Манбага кўра, Гвардиоланинг келажаги унинг келгуси ойлардаги натижаларига боғлиқ бўлади. Агар жамоа 2025-2026 йилги мавсум давомида клуб раҳбариятининг кутган натижаларига эришмаса, Пеп Гвардиола ёзда “Сити”ни тарк этиши мумкин.

Шунингдек, агар Гвардиола 2026 йил ёзида клубни тарк этса, италиялик мураббий Энцо Мареска “шаҳарликлар” бошқарувини қабул қилиши кутилмоқда. Маресканинг ўзи ҳам “Манчестер Сити”да ишлашни истаётгани ва мураббийлик лавозимини эгаллашга тайёрлиги айтилмоқда. Гвардиоланинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди.

Маълумот учун, Гвардиола шогирдлари Англия Премьер-лигаси доирасидаги сўнгги 4 та учрашувдан бери ғалаба қозона олгани йўқ. Жамоа ҳозирда 43 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” Энцо Мареска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг