Humans ишини ИИББ ўрганмоқда – Марказий банк

3-саҳифа

image

2025 йилнинг декабрь ойи бошларида ижтимоий тармоқларда Humans иловасига уланган банк карталаридан фойдаланувчилар рухсатисиз пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк Humans МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, Humans МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган. 

Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилган. 

Айни пайтда эса Humans компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

“Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 14 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди Octobank аризасига биноан Humans компаниясини банкрот деб топганди ва унинг фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатиш жараёнини бошлаганди. 

Humans ҳолат бўйича изоҳ бериб, пуллар 4-8 декабрь кунлари фирибгарлар томонидан ечиб олинганини билдирган. Бунда компаниянинг айби йўқлиги, балки муаммо Paylov хизматида техник хатога йўл қўйилгани ортидан келиб чиққани қайд этилган. Paylov эса мазкур муносабатга қарши жавоб қайтарган. Яъни фирибгарлик операциялари айнан Humans томонидан амалга оширилганини иддао қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Humans Octagram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг