Индонезиядаги масжидда портлаш: 54 киши жароҳатланди

Олам

image

Индонезия пойтахти Жакартада бугун, 7 ноябрь куни жума намози пайтида мактаб комплекси ичидаги масжидда портлаш содир бўлди ва бунинг оқибатида кўплаб одамлар жароҳатланиб, шифохоналарга ётқизилди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Шаҳар полицияси бошлиғи Асеп Эди Сухери телевизион матбуот анжуманида портлаш сабабини текширилаётганини маълум қилди.

Шифохоналарга ётқизилганлар сони 54 нафар экани, жароҳатлар енгилдан оғиргача бўлиб, куйиш жараёнларини ҳам ўз ичига олиши маълум қилинди.

“KompasTV” ва “MetroTV” ахборот каналлари портлаш бўлган мактаб атрофида полиция чегаралари ва ёрдам машиналари турган видеоларни кўрсатди. Масжиднинг тасвирларида кенг кўламда вайронгарлик йўқлиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Индонезия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг