Инфляцион босим юмшамоқда – Марказий банк

Жамият

image

2025 йил октябрь ойида истеъмол саватидаги нархлар ўсиш динамикасида сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Қайд этилишича, нархи 5 фоиздан кам ошган товар ва хизматлар улуши ошишда давом этмоқда.

Унга кўра:

  • Умумий саватда ушбу тоифа улуши 61 фоизни,
  • Озиқ-овқатларда — 53 фоизни,
  • Ноозиқ-овқатларда — 82 фоизни,
  • Хизматларда эса 20 фоизни ташкил этган.

Аксинча, нархи 10 фоиздан юқори ошган маҳсулот ва хизматлар улуши камайган. Мазкур тоифадаги кўрсаткичлар қуйидагича қайд этилди:

  • Умумий саватда — 11 фоиз,
  • Озиқ-овқатларда — 12 фоиз,
  • Ноозиқ-овқатларда — 3 фоиз,
  • Хизматларда — 34 фоиз.

Марказий банк изоҳига кўра, нархларнинг паст суръатларда ошиши улушининг кенгайиши инфляцион босимнинг юмшаётганини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йил октябрь ойида озиқ ва ноозиқ ҳамда хизматлар соҳасида нархларнинг йиллик қандай ўзгаргани маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк инфляция истеъмол савати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг