“Интер” Милан дербисида ютқазди

Спорт

image

Кеча, 23 ноябрь куни Италия А Сериясининг 12-турида “Милан” ва “Интер” ўртасида дерби бўлиб ўтди. Унда Массимилиано Аллегри шогирдлари ўз ҳамшаҳарларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув олдидан жамоаларни турнир жадвалида атиги икки очко ажратиб турган эди. “Интер” биринчи бўлимда босимни оширди, аммо Майк Меньян бир нечта хавфли зарбаларни қайтариб, жамоасини голдан сақлаб қолди. Танаффус арафасида Лаутаро Мартинеснинг “имконияти” ҳам дарвоза устидан ўтиб кетди. “Милан” эса Пулишичнинг узоқдан йўллаган зарбаси билан голга яқинлашди.

Иккинчи бўлим бошида, 54-дақиқада Янн Зоммер Салемакерс зарбасини қайтарар экан, тўп Пулишич йўлига тушди ва америкалик футболчи гол урди. Сўнгги дақиқаларда Ҳакан Чалханўғли пенальтидан фойдалана олмади. Меньян зарбани қайтариб, ғалабани таъминлади.

Натижада “Милан” мағлубиятсиз сериясини 11 та ўйинга (7 ғалаба, 4 дуранг) етказди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. “Интер” эса уч ўйинлик ғалабали сериядан сўнг аламли мағлубиятга учради ва жадвалда тўртинчи поғонага тушди.

Маълумот учун, А Серияда “Рома” 27 очко билан етакчилик қилмоқда. “Милан” 25 очко билан 2, “Наполи” эса 25 очко тўплаган ҳолда 3 поғонани банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Милан” “Интер” Италия А Серия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг