Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан топилди
3-саҳифа
−
14 Август 7364 1 дақиқа
Жиноят содир қилиб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик фуқаролар Туркия ҳамда Америка Қўшма Штатларидан топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу фуқароларга турли жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа қилмишларни содир этгани учун қидирув эълон қилинган.
Америка томони, шунингдек, Анқара Интерпол Миллий марказий бюроси, АҚШ ва Туркия ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ва ахборот алмашинуви натижасида қидирувдаги шахсларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шу тариқа АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси ходимлари ҳамроҳлигида икки нафар жиноятчи Нью-Йоркдан Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинган, яна икки киши эса Истанбулдан чиқариб юборилган. Кейин улар тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Интерпол Миллий марказий бюроси ва республика ҳудудий Ички ишлар органлари ходимларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь