iPhone фойдаланувчиларига 95 долларгача компенсация тўланиши мумкин

Олам

image

Apple компанияси Siri’нинг сунъий интеллект функциялари ҳақидаги реклама билан боғлиқ суд иши доирасида 250 миллион долларлик келишувга рози бўлди. Шу сабабли айрим iPhone фойдаланувчилари 95 долларгача компенсация олиши мумкин. Бу ҳақда Apple ўз баёнотида маълум қилди.

Даъвода компания iPhone 16 тақдимоти вақтида “Apple Intelligence” номи остида Siri учун янги суньий интеллект функцияларини ваъда қилгани, аммо бу имкониятлар ҳалигача тўлиқ ишга туширилмагани айтилган. Суд ҳужжатларига кўра, даъво АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско федерал судига киритилган. Аризада Apple харидорларни ҳали мавжуд бўлмаган функциялар орқали чалғитгани таъкидланган.

Келишув АҚШда 2024 йил 10 июндан 2025 йил 29 мартгача сотиб олинган тахминан 37 миллион қурилмани қамраб олади. Улар орасида барча iPhone 16 моделлари, шунингдек iPhone 15 Pro ва iPhone 15 Pro Max ҳам бор.

Баёнотда айтилишича, мос келувчи қурилма эгалари ҳар бир телефон учун камида 25 доллар олиши мумкин. Даъволар сонига қараб тўлов миқдори 95 долларгача ошиши тахмин қилинмоқда.

Ҳозирча Apple’нинг Siri учун янги СИ функциялари ишлаб чиқиш босқичида қолмоқда. Компания уларни йил охиригача, эҳтимол келаси ойда бўлиб ўтадиган анъанавий дастурчилар конференциясида тақдим этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йил 1 сентябрдан Apple компаниясининг янги бош директори ўзгариши ҳақида хабар берилган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

iPhone компенсация Apple

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг