Исак ўлим таҳдиди сабабли қўриқчи ит сотиб олди
Спорт
−
24 Ноябрь 1678 2 дақиқа
Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ҳужумчиси Александер Исак Швеция терма жамоаси билан ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда ўлим таҳдиди олгани сабабли ўзини ва оиласини ҳимоя қилиш учун 30 минг фунтга қўриқчи ит сотиб олди. Бу ҳақда “Тhе Sun” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Исак “Ньюкасл”дан “Ливерпуль”га кўчиб ўтганидан сўнг собиқ жамоаси мухлислари томонидан кўплаб таҳдидларга учраган. Бундан ташқари Исак ва Швеция терма жамоасининг бошқа аъзолари ЖЧ-2026 саралашида гуруҳда охирги ўринни эгаллаганидан сўнг ижтимоий тармоқларда ўлим таҳдидига учраган.
Премьер-лигада хавфсизликка эътибор фақат Исак билан чекланмайди. Бир қанча футболчилар Чеширдаги ўғирликлардан сўнг уйлари хавфсизлигини таъминлаш учун ММА бўйича собиқ жангчилардан ёрдам олган. Жумладан, “Эвертон” ҳимоячиси Жейк О’Брайен ҳам хавфсизлиги учун ит сотиб олган.
Александер Исак Мерсисайдга келганидан бери у ҳали ҳам ўзининг юқори ўйинини кўрсата олмаяпти. Ўтган мавсумда “Ньюкасл” билан Англия Лига кубогини қўлга киритган ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини таъминлашда муҳим роль ўйнаган эди. 26 ёшли ҳужумчи бу мавсумда “Ливерпуль” билан 8 та ўйинда бор-йўғи битта гол урди ва жароҳатлар туфайли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Челси” жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлингнинг Беркширдаги уйига ниқобли босқинчилар киришга уринган эди. Шундан сўнг, футболчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уйида 24 соатлик патруль ва шахсий қўриқчилар йўллаганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь