Исроил–АҚШ муносабатлари ёмонлашиши мумкин  

Олам

image

Туркиялик сиёсий таҳлилчи, Анқара–Москва таҳлилий тармоғи етакчи мутахассиси Энгин Озернинг фикрича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрон атрофидаги вазият бўйича олиб бораётган сиёсати Исроил ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Экспертга кўра, Нетаньяхунинг провокацион ва тажовузкор стратегияси Исроилнинг ташқи сиёсий манфаатларига зид келмоқда. Сўнгги воқеалар фонида айрим минтақа давлатлари, жумладан Саудия Арабистони, Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнидан узоқлаша бошлаган. Шу сабабли “Авраам” келишувлари ташаббуси ҳам шубҳа остида қолмоқда.

ОАВ хабарларига кўра, АҚШ Исроилдан Эроннинг энергетика секторига зарба бермасликни сўраган. Таҳлилчининг айтишича, Эронга қарши операция Форс кўрфази мамлакатларида кучли норозиликка сабаб бўлган. Унинг фикрича, Исроилнинг Эрон ва араб давлатлари ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтириш стратегияси минтақа хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Шунингдек, эксперт Исроил раҳбариятининг ҳаракатлари АҚШ маъмурияти учун ҳам мураккаб вазият яратганини таъкидлади. Бу эса АҚШ ва Европа жамиятларида Исроилга нисбатан танқидларнинг кучайишига олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Исроилдан Эроннинг энергетика, айниқса нефть инфратузилмаси объектларига зарба беришни тўхтатишни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил Биньямин Нетаньяху Анқара–Москва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг