Исроил АҚШни мажбурламади – Трамп

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил АҚШни Эрон билан урушга тортиб киритгани ҳақидаги тахминларни рад этди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

У Оқ уйдаги Оваль кабинетда, журналистлар билан суҳбат чоғида айнан АҚШ “Исроилни ҳаракат қилишга мажбур қилганини” таъкидлаган.

“Агар биз бундай қилмаганимизда, улар ҳужум қилмоқчи эди. Улар биринчи бўлиб зарба бермоқчи эди. Мен буни жуда яққол ҳис қилдим. Агар шундай дейиш мумкин бўлса, эҳтимол, мен Исроилни ҳаракат қилишга мажбур қилгандирман, аммо Исроил ҳам, биз ҳам тайёр эдик. Бизнинг зарбамиз жуда кучли бўлди – деярли ҳаммаси йўқ қилинди. Энди уларнинг ракета захираси анча қисқарган”, деган Оқ уй раҳбари.

Аввалроқ, Марко Рубио Президент Эронга зарба бериш қарорини қабул қилганини, чунки АҚШ Исроил бир томонлама ҳаракатларга тайёргарлик кўраётган деб ҳисоблаганини айтган эди.

28 февралдан бери АҚШ ва Исроил Эрон ҳудуди бўйлаб, жумладан Теҳрон шаҳрига ҳам зарбалар бериб келмоқда. Эрон эса жавоб тариқасида Яқин Шарқ бўйлаб Америка ҳарбий базаларига, шунингдек Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг янги раҳбариятига қарши навбатдаги зарба берилганини маълум қилганди. Унинг айтишича, бу зарба жуда кучли бўлган ва оқибатлари сезиларли даражада бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made