Италия ҳам Ўзбекистонга янги элчи юборди

Жамият

image

Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Гвидо Де Санктисдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, савдо, инвестиция ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланган.

“Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов Бельгиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Де Майердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Италия Бахтиёр Саидов Гвидо Де Санктис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг