“Қамчиқ”да юк машинаси ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 2 июль куни “Қамчиқ” довонида Iveco юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:55 да “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин қутқарув бошқармасига довондан ўтган А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган Iveco русумли юк машинасида ёнғин бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:57 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:00 да тўлиқ бартараф этилган.

ФВВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида электромобилда ёнғин содир бўлганди. Оқибатда 1 киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Қамчиқ юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг