“Қамчиқ”даги 2 та “авария”да 3 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 28 август куни “Қамчиқ” довонида иккита йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди ва бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 04:40 ларда А-373 автомобиль йўлининг Водий-Тошкент йўналишида Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавсизлигини таъминлай олмаган ҳамда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинасига урилиб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда Lacetti йўловчиси оғир тан жароҳати билан вафот этган. Яна бир йўловчи эса шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳудудда соат 08:39 ларда ҳам Cobalt бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг, автомобиль ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг орқа қисмига ва йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган яна бир юк машинасига бориб урилган. Ушбу ҳодиса оқибатида эса Cobalt’да бўлган икки йўловчи оғир тан жароҳати билан вафот этган.

Билдирилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Isuzu юк автомобили бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги тўсиққа бориб урилиши оқибатида мажақланиб кетган, Cobalt автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида хандаққа (кювет) тушиб кетган ва Фарғона вилоятида кредит олинганда гаровга қўйилган Cobalt машинаси “Қамчиқ” довонида йўл-транспорт ҳодисасига учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Cobalt Қамчиқ Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг