Қаршидаги кафега ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 9 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги кафеда ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 08:02 да Қарши шаҳрининг “Чўлқувар” МФЙ Ислом Каримов кўчасида жойлашган текстиль ишлаб чиқариш цехи ҳудудидаги кафеда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника соат 08:06 да ҳодиса жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

ФВБга кўра, ёнғин қоибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги ишлаб чиқариш цехларидан бирида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қашқадарё ФВБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг