Қатар мезбонларга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Спорт

image

Бугун, 19 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Канада ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Канаданинг Ванкувер шаҳридаги “Би-Си Плэйс” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик — 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Канада терма жамоаси сафида Кайл Ларин бир марта, Жонатан Дэвид эса уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, Натан-Дилан Салиба ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Яна бир гол Қатар ярим ҳимоячиси Муҳаммад Ал-Маннаий томонидан ўз дарвозасига киритилди.

Қатар учун учрашув янада мураккаб кечди. Жамоа ўйиннинг 33-дақиқасида Ҳомам Ал-Амин, 53-дақиқасида эса Асим Мадибо қизил карточка олгач, баҳсни тўққиз нафар футболчи билан якунлади.

Ушбу натижадан сўнг Канада терма жамоаси  ўз гуруҳ 4 очко тўплаган ҳолда етакчига айланди. Қатар эса икки турдан кейин ҳам ғалабага эриша олмади ва 1 очко билан гуруҳда сўнги поғонани эгаллаб турибди.

Эндиликда Канада терма жамоаси сўнги турда Швейсария билан баҳс олиб борса, Қатар эса Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Қатар Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг