Қирғизистон билан чегарадаги “Тул” назорат-ўтказиш пункти ёпилди
Жамият
−
14 Август 5481 1 дақиқа
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Тул” назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди. Бу ҳақда кеча, 13 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бунга кучли оқим “Ўтукчу ” (Қирғизистон) ва “Тул” (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пунктлари орасидаги кўприк таянчларининг емирилиши сабаб бўлган.
Чегарани кесиб ўтиш учун фуқаролар ва транспорт воситалари вақтинчалик “Апкан” чегара ўтказиш пунктига йўналтирилади. У ҳар куни соат 07:00 дан 23:00 гача ишлайди ва фақат Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган.
Чегара хизмати маълумотига кўра, “Апкан” ўтказиш пункти Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманининг Апкан қишлоғида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Тажен” (“Довут ота”) назорат-ўтказиш пункти орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда 3,5 тоннагача юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракати жорий йилнинг 1 сентябригача тўхтатилганди.
Live
Барчаси