Қорақалпоғистонда “опий” сотаётганлар ушланди

Олам

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини сотмоқчи бўлган шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган маҳаллий фуқаро 9 грамм “опий” моддасини Шуманай туманида яшовчи мижозга 4 млн сўмга сотаётган вақтида ушланган. 

Шунингдек, нукуслик наркосавдогарнинг ёнидан қўшимча 5 грамм “опий” ҳам топилган. 

Аниқланишича, у тақиқланган моддани муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган танишидан олган. Хўжайли туманида давом эттирилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс 20 грамм “опий”ни 8 млн сўмга пуллаётган пайтда қўлга олинган. 
Бундан ташқари, унинг ёнида бўлган сумкадан ҳам 1 кг 176 грамм “опий” моддаси олинган. 

Маълум бўлишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда уччала қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ бундай жиноят содир қилган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 11 килограммдан зиёд наркотик моддаларни автомашинанинг ёқилғи бакида яширинча олиб киришга уринганлар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус Қорақалпоғистон “опий”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг