Қозоғистон болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи

Олам

image

Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси аллақачон экспертлар томонидан кўриб чиқилган ва ҳозирда жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ. Ҳукуматнинг аниқлик киритишича, ҳужжатларни амалга ошириш доирасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёшини тасдиқлаш механизмларини жорий этиш ҳамда қоидабузарликлар учун жарималар белгилаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг медиа саводхонлигини ошириш ва мустақил Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойида Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам мамлакатда 15-16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш зарурлигини маълум қилган эди. Унинг айтишича, барча ижтимоий тармоқ платформаларида мажбурий ёшни тасдиқлаш тизими жорий этилади ва белгиланган ёшга етмаган болалар ҳамда ўсмирларга ушбу хизматлардан фойдаланиш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон болалар ижтимоий тармоқлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг