Қозоғистон Яқин Шарқдан фуқароларини эвакуация қилишни якунлади

Олам

image

Қозоғистон Яқин Шарқ минтақасидан ўз фуқароларини эвакуация қилиш жараёнини якунлади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг хабар қилишича, эвакуация жараёнида жами 10 275 нафар Қозоғистон фуқароси ватанга қайтарилган. Фуқароларни олиб чиқиш ишлари қуруқлик ва ҳаво йўллари орқали амалга оширилган.

Таъкидланишича, эвакуация жараёнида Қозоғистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари муҳим роль ўйнаган. Улар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан яқин ҳамкорликда ишлаган, фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик ва ташкилий ёрдам кўрсатган.

Шунингдек, фуқароларни хавфсиз ҳудудларга олиб чиқиш, транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда уларни Қозоғистонга етказиш жараёни давлат идоралари ва халқаро ҳамкорлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилган.

“Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги давлат органлари ҳамда хорижий ҳамкорларга Қозоғистон фуқароларининг ўз ватанларига хавфсиз қайтишини таъминлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдиради”, дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги уруш фонида минтақадан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 32 934 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги эвакуация Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг