Қозоғистон йўлларида ҳайдовчисиз юк машиналари юра бошлайди

Олам

image

2027 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Қозоғистонда Евроосиё иқтисодий иттифоқи йўлларида ҳайдовчисиз юк машиналари қатнай бошлайди. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни Қозоғистон транспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистон йўлларида махсус инфратузилма барпо этилади. Режага кўра, автомобиль йўлларига бундай транспорт воситалари ҳаракати учун зарур бўлган тўлиқ сенсор тизими ўрнатилади.

“Лойиҳа ҳамкасблар ва қўшни давлатлар билан муҳокама қилинмоқда. Уни ЕОИИ доирасидаги назорат-ўтказиш пунктларида ишга туширишни режалаштирганмиз. Назорат-ўтказиш жойларида навбатлар юзага келганда, жараён паспорт назорати билан боғланади. Агар ҳайдовчисиз транспорт воситалари қўлланса, бу жараён сезиларли даражада тезлашади. Шу сабабли бизда алоҳида дастур ишлаб чиқилган”, деди Сауранбаев.

Вазирнинг фикрича, ҳайдовчисиз юк машиналари Қозоғистон транзит салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлади. Чунки ҳайдовчи маоши транспорт харажатларининг катта қисмини ташкил этади. Бундан ташқари, ҳайдовчилар учун хавфсизлик талаблари кучайтирилган: улар саккиз соатдан кейин мажбурий дам олиши керак. Ўзини ўзи бошқарадиган транспорт воситалари эса сутканинг 24 соати давомида ҳаракатлана олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах шаҳри атрофида 10 км айланма йўл қурилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Даштобод шаҳарчаси ва Ховос тумани ўртасидаги темирйўл устидан ҳам янги кўприк қурилиши бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон транспорт ЕОИИ автомобиль йўллар ҳайдовчисиз юк машиналари сенсор тизими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг