Қозоғистонда ҳам 8 март муносабати билан аёлларга пул берилади

Олам

image

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қозоғистон пойтахти Остонада айрим тоифадаги аёлларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бу ҳақда “Курсив” хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йилда тўлов миқдори ҳар бир аёл учун 10 813 тенге (тахминан 21,6 АҚШ доллари)ни ташкил этади. Маблағлар автоматик тарзда ўтказилади, бунинг учун ариза топшириш талаб этилмайди.

Ёрдам пули асосан кўп болали оналарга, жумладан, “Олтин алқа” ва “Кумуш алқа” нишонлари соҳибаларига, шунингдек, кам таъминланган ва пойтахтда доимий рўйхатда турувчи аёлларга берилади.

Маълумотларга кўра, ушбу ташаббус доирасида жами 36–37 минг нафар аёл қамраб олинади. Тўловлар маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Мукофот пули олувчилар рўйхати давлат базалари асосида олдиндан шакллантирилган бўлиб, бунинг учун давлат органларига алоҳида мурожаат қилиш шарт бўлмайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистонда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар ва қизларга давлат раҳбари номидан пул совғалари топширилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Остона Олтин алқа Кумуш алқа”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг