Қозоғистонда ҳам Қурбон ҳайити қачон нишонланиши айтилди
Олам
−
19 Май 5207 1 дақиқа
Жорий йилда Қозоғистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 майга тўғри келади. Бу ҳақда мамлакат Мусулмонлар диний идораси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 майга тўғри келади. Идора ҳудудлар кесимидаги ҳайит намози вақтларини ҳам тақдим этган. Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида, жумладан, Остона, Олмаота ва Чимкент шаҳарларида ҳайит намози соат 06:00 да бошланади. Бундан ташқари, Оқмола, Олмаота, Жамбил, Қарағанда, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларидаги мусулмонлар ҳам намозни соат 06:00 да бошлайди.
Шунингдек, ҳайит намози худди шу вақтда (06:00 да) Шимолий Қозоғистон, Қўстанай, Шарқий Қозоғистон, Абай, Жетису ва Улитау вилоятларида ҳам ўқилади.
Бироқ Оқтўбе, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанда вилоятининг айрим ҳудудларида ҳайит намози соат 06:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудияда ва Қирғизистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши эълон қилинган эди.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май