Қозоғистонда блогер ўзини тириклай кўмиб, видео олди (видео)
Олам
−
04 Сентябрь 18418 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида блогер ўзини тириклайин кўмди ва қабр ичида жонли эфир олиб борди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, блогер машҳурликка эришиш мақсадида қабр ичида жонли эфир олиб боришни режалаштирган. Шундан сўнг, у дўстлари билан бирга ўра қазиб, ўранинг ичига тобут қўйган ва тобутнинг ичига ўзи кириб ётган. Блогернинг дўстлари эса, уни қабрга қўйиб, тобутнинг оғзини беркитган.
Видео тармоқларда тарқалгандан кейин кўпчилик блогернинг ҳаракатларини қоралаган.
“Улардан бири ҳаёти хавф остида қолган ҳолда ўзини тириклайин кўмиб жонли эфирга чиқди. Умид қиламизки, полиция профилактик чора кўради”, дея фикр билдирган тармоқ фойдаланувчилари.
Олмаота шаҳар полицияси воқеага муносабат билдириб, мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиши ва қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилишини билдирган.
Live
Барчаси