Қуръа Ўзбекистон учун омадли бўлишига умид қиламан – Каннаваро

Спорт

image

Бугун, 5 декабрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим олдида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро қуръа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Қуръадан олдин ҳаммамиз бирдек ҳаяжондамиз. Ҳозирча қайси жамоаларга тўқнаш келишни билмаймиз. Умид қиламанки, қуръа натижалари биз ва бутун ўзбекистонлик мухлислар учун омадли бўлади”, дейди Фабио Каннаваро АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида ўтказиладиган маросим олдидан. 

ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда FIFA томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов айни дамда АҚШда бўлиб турибди. 

Фабио Каннаваро бошчилигида ўзининг дебют мундиалида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиал қуръасида 3-саватчадан ўрин эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рио Фердинанд футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимини ўтказиши ва унга NFL Super Bowl 7 карра чемпиони Том Брэди, NHL шон-шуҳрат зали аъзоси ва тўрт карра Стенли кубоги соҳиби Уэйн Гретцки, 4 карра NBА чемпиони, Олимпия ва Жаҳон чемпиони ҳамда  NBА Шон-шуҳрат зали аъзоси Шакил О’Нил ҳамроҳлик қилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Фабио Каннаваро қуръа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг