Каннаваро Ўзбекистонда қанча маош олиши маълум бўлди
Спорт
−
04 Октябрь 17822 2 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан келишувга эришганлиги ҳақида хабар берилган эди. Энди мураббийнинг йиллик маоши маълум бўлди. 52 ёшли мутахассиснинг маоши мураббийлик харажатларини ҳисобга олган ҳолда йилига тахминан 4 миллион еврони ташкил этади. Бу ҳақда “Sport-Express” нашри хабар берди.
Каннаваро Италия ёки бошқа Европа давлатидан таклиф кутаётгани учун дарҳол Ўзбекистонда ишлашга рози бўлмаган еди. 2006 йилги жаҳон чемпионига Қозоғистон терма жамоаси ҳам қизиқиш билдирган, якунда еса Каннаваро Ўзбекистон таклифини қабул қилиб, бир йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Агар Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида яхши натижа кўрсатса, Фабио Европага қайтишга ёки Ўзбекистон билан шартномасини узайтиришга умид қилмоқда.
52 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Хорватиянинг “Динамо Загреб” клуби ҳисобланиб, у ерда Каннаваро ярим йил фаолият олиб борган. Маълумотларга кўра, Каннаваронинг “Динамо Загреб” клубидаги йиллик маоши 1,5 млн евро, мураббийлар штаби эса йилига қўшимча 500 минг евро маош олган.
Маълумот учун, 2006 йилги “Олтин тўп” соҳиби “Гуанчжоу Эвергранд” клубини бошқарган вақтида йилига 12 млн евро ишлаб олган бўлиб, ўша пайтда Хитой Суперлигасидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланган. Бу Каннаваронинг мураббийлик фаолиятидаги энг катта маош ҳисобланади.
Live
Барчаси