Кападзе Ўзбекистон терма жамоасини тарк этди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Темур Кападзе ўз хоҳишига биноан лавозимидан озод этилишини сўради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Маълум қилинишича, Кападзе ўз фаолиятини янги босқичда давом эттириш истагини билдирган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига лавозимидан озод этилиш тўғрисида мурожаат қилган.

Мутахассисга бошқа таклиф тушгани ҳамда у ўз мураббийлик фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканлиги боис, ЎФА раҳбарияти унинг қарорини ҳурмат билан қабул қилган.

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси Темур Кападзенинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдиради ва унинг мураббийлик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Темур Кападзе Индонезия миллий терма жамоасини бошқариш учун номзодлар қаторида тилга олинаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Темур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг