Келишув яқин: Темур Кападзе Индонезияга борди
Спорт
−
21 Ноябрь 4620 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия миллий терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Ҳозирда ўзбекистонлик мутахассис музокаралар ўтказиш мақсадида Индонезияда бўлиб турибди. Бу ҳақда “Vivagoal” хабар берди.
Аввалроқ, индонезиялик футбол журналисти Афанди Газали Тошкентга келиб, Темур Кападзе билан ўзаро суҳбатлашган эди. Учрашув чоғида Кападзенинг ўзи ҳам Индонезия терма жамоасини бошқаришга қизиқаётганини яширмаган. У агар Индонезия футбол ассоциацияси (PSSI) унга ишонч билдирса, бу таклифни қабул қилишга тайёр эканини очиқ айтган эди.
Қайд этиш жоиз, бунгача Индонезия футбол федерацияси ва терма жамоа бош мураббийи Патрик Клюйверт ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилганди. 49 ёшли Клюйверт 2025 йил январидан бери Индонезия терма жамоасини бошқариб келаётган эди. У билан тузилган битим 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд бўлган. Клюйверт бошчилигида жамоа 8 та ўйин ўтказган. Улардан 4 тасида мағлуб бўлган, 3 тасида ғалаба қозонган ва 1 тасини дуранг билан якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи, кейинчалик ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган Темур Кападзе терма жамоадан кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь