Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси миссияси Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Кеча, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси (ХННҚ) Бош котиби Стефано Бертераме билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, учрашув давомида таҳлилий ва лабораториявий базани ривожлантириш, рақамли назорат воситаларини жорий этиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилган.

“Жуда муҳим ва жиддий масалалар муҳокама қилинди. Биз гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш миллий тизимини изчил такомиллаштириб бормоқдамиз. Бу борада халқаро экспертларнинг хулосаси биз учун катта аҳамиятга эга”, дейди Мирзиёева.

Учрашув давомида қўмита миссиясининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифига оид амалий масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 апрель куни Самарқандда бошланган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги глобал форумда вилоятда Марказий Осиё Наркологлар ассоциациясининг Бош офиси ташкил қилиниши эълон қилинганди.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори ўринбосари Бо Матиасен билан учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Саида Мирзиёева Стефано Бертераме

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг