Хитойда 86 млн йиллик динозавр тухумлари топилди
Олам
−
13 Сентябрь 6509 1 дақиқа
Хитойнинг Цинлуншань қўриқхонасида тошга айланган тухум қобиғидан намуналар топилди ва тадқиқотчилар улардан тўпланган қўрғошин ва уран атомларини ўлчаш орқали тухумларнинг неча ёшда эканини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълумотларга кўра, Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Цинлуншань қазилма қўриқхонасида топилган 28 та динозавр тухумидан иборат тўпламнинг ёши тахминан 86 миллион йил деб баҳоланмоқда. У ердаги тухумларнинг аксарияти Dendroolithidae оиласига мансуб (“динозавр тухумларининг таксономик оиласи”) бўлган “Placoolithus tumiaolingensis” турига тегишлидир. Тухумлар узунлиги тахминан 4,7 дан 6,7 дюймгача (120 дан 170 миллиметргача) бироз яссиланган шар шаклида бўлиб, қалинлиги 0,09 дюймдан (2,4 миллиметр) ошмайдиган минераллашган қобиқларга эга.
Олимларнинг айтишича, улар намуналар санасини аниқлашда “атом соати” усулидан фойдаланган. Тадқиқотчилар энди тухумлар ва уларнинг ёшини баҳолашда қўлланган техника ва методлар динозаврларнинг совуқ иқлимга қандай мослашганини аниқлашга ёрдам беришига умид қилмоқда.
“Биз топилмаларни жуда эҳтиёткорлик билан текширишимиз керак. Бу жуда мураккаб, асбоб-ускуналар ва замонавий лаборатория шароитларини талаб қиладиган жараён. Намуналарни бошқа материаллар билан ифлослантирмаслик керак”, дейди тадқиқот етакчиси Би Чжао.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қўшниси бўлган Қирғизистонда, Норин дарёси бўйида Ер юзининг ҳеч бир қисмида топиб бўлмайдиган динозаврларнинг қолдиқлари топилганди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси