Хитойда Ой тупроғидан ғишт қуювчи қурилма ишлаб чиқилди
Технология
−
24 Сентябрь 3785 2 дақиқа
Хитойлик олимлар Ой тупроғидан қурилиш ғиштларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган дунёдаги биринчи машина прототипини ишлаб чиқди. У Хэфэй шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ишлаб чиқариш саноати конференциясида тақдим этилган. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 сентябрь куни “Синьхуа” хабар берди.
Қайд этилишича, қурилма қуёш энергиясидан қувват олади. Махсус параболик рефлектор қуёш нурларини тўплайди, улар оптик толали кабель орқали эриш нуқтасига узатилади. Қурилмани ишлаб чиққан Dell Space Experiment Laboratory (DSEL) маълумотларига кўра, бу тизим Цельсий бўйича 1000 даражадан юқори ҳароратгача қизийди ва қуёш нурини 3000 марта кучлироқ фокуслайди. Бу Ой сиртини қоплайдиган реголит – бўшашган тошни эритиб, уни кучли ғиштларга айлантириш учун етарли.
“Тўғридан тўғри Ойда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш сунъий йўлдошда барқарор инфратузилмани яратишнинг калити ҳисобланади. Бундай ёндашув йўллар, майдончалар ва станция компонентларини қуриш, Ердан юк ташиш харажатларини минималлаштириш имконини беради. Дизайнни якунлашдан олдин муҳандислар қурилманинг ҳақиқий Ой шароитида ишончли ишлашини таъминлаш учун турли хил сунъий Ой тупроқ композицияларидан фойдаланган ҳолда кенг қамровли синовларни ўтказди”, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, тақдим этилган прототип Хитойнинг Халқаро Ой тадқиқот станциясини қуриш дастурининг бир қисми ҳисобланади. Хитой ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳа 2035 йилгача Ойнинг жанубий қутби яқинида сув ва муз захиралари аниқланган база мажмуасини қуришни назарда тутади. Иккинчи – кенгайтирилган қурилиш босқичи 2040 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Ойдаги “ғишт заводи” каби автоном қурилиш технологияларини ишлаб чиқиш Ойни тадқиқ қилиш бўйича узоқ муддатли режаларни амалга ошириш учун жуда муҳим. Режага кўра, биринчи навбатда Ойда база мажмуасини қуриш 2035 йилгача якунланиши кутилмоқда. Кейинроқ, 2040 йилларда станция кенгайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Robotera компанияси дунёда биринчи бўлиб овқат ейдиган таёқчалардан моҳирлик билан фойдаланиладиган STAR1 номли одамсимон роботни тақдим этганди. Анъанавий хитойча пазандачилик ишларини ўзлаштиришга ўргатилган Robotera’s STAR1 чучвара, буғли булочка пишириши, вино қуйиши ва ҳаттоки стаканларни чертиб қўйиши мумкин. Пекинда жойлашган фирма маълумотларига кўра, у роботни ошхонада кенгайиб бораётган имкониятларини таъкидлаб, тобора ортиб бораётган хитойча пишириш техникасига ўргатишда давом этади.
Моҳичеҳра Қадамова
Live
Барчаси