Хоразмда ИИО ходими пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида профилактика инспектори пора олган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, фуқаро таниши билан ўзаро низоли ҳолатлар юзасидан мурожаат қилиб, ҳамкорликда очилган хусусий корхонага оид ҳужжатлардаги имзолар шериги томонидан сохталаштирилган ҳолда даромадларни ўзлаштириб келаётганини билдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан профилактика инспектори танишлари орқали экспертиза натижаларини унинг фойдасига ҳал қилиб беришни айтиб, эвазига 1000 доллар миқдордаги пулларни талаб қилган ҳамда Хива шаҳри ҳудудида олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. 

Хоразм вилояти прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ходимга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг сайёр солиқ текширувлари бўлими катта инспектори 5 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Хоразм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг