Хоразмда қанча одам ишсиз экани айтилди

Жамият

image

Хоразм вилоятида катта ўзгаришларга қарамасдан, 45 минг фуқаро ишсиз экани айтилди. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

“Хоразм – шонли тарихимиз билан янги ислоҳотларимиз туташган чорраҳа, десак муболаға бўлмайди. Логистика занжирларидан узоқда, табиий ресурслари чекланган бу диёрда ўтган йили “Кичик ва ўрта бизнес йили” бўлди, дейиш учун барча асосларимиз бор”, деди давлат раҳбари. 

Маълум қилинишича, 2024 йили вилоятда 7 минг янги тадбиркор иш бошлаган, 47 та корхона кичикдан ўртага ўтган, 10 дан ортиқ тадбиркорнинг айланмаси 200 миллиард сўмдан ошган. Буларнинг ҳисобига вилоятда бир йил ичида 290 минг аҳоли ишли бўлган.

Лекин катта ўзгаришларга қарамасдан вилоятда камбағаллик ҳали ҳам 12 фоиз атрофида, 45 минг фуқаро ишсиз экани, айланмаси 1 триллион сўмдан ошган атиги 1 та корхона борлиги қайд этилди.

Шу боис, вилоят раҳбарияти, 13 та туман ҳокими ҳар бир имкониятни лойиҳага айлантириб, янги иш ўринлари яратиши, саноат, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги, экспорт салоҳиятини янада ошириш, ижтимоий соҳа ва инфратузилмадаги муаммоларни ҳал қилиш учун қатъият ва масъулият билан ҳаракат қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хоразм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг