Хоразмда ўз жонига қасд қилган қизлар жинсий зўравонликка учраганми?
3-саҳифа
−
13 Июль 103624 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ўзини кўп қаватли уйнинг том қисмидан ташлаб, ҳалок бўлган 2 нафар вояга етмаган қиз жинсий зўравонликка учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу воқеа юзасидан прокуратура органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки натижаларига кўра, қизларга нисбатан ҳеч бир жинсий зўравонлик содир этилмаган.
Болалар омбудсманига кўра, текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
“Марҳума вояга етмаган қизларнинг манфаатига зид равишда расмий манбага таянмаган хабарлар уларнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказаётганини қатъий таъкидлаган ҳолда, терговга қадар текширув якунига қадар ҳолат юзасидан асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз”, дейилади хабарда.